Get Mystery Box with random crypto!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизм | sanepidxizmat

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассислари томонидан ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти "МЕРИДИАН" меҳмонхонасида Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникум ўқитувчиларига "Шахслараро самарали мулоқот" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари, Миллий профилактик эмлаш тақвими ва бу борада аҳолига ишончли маълумотларни етказиш юзасидан соҳа мутахассислари иштирокидаги ўқув семинари қизғин савол-жавоблар шаклида ўтказилди.

Беш кунлик ўқув-семинарида юртимизда юқумли касалликларга қарши эмлаш ишларининг самарадорлигини янада ошириш, COVID-19га қарши аҳолининг эмлаш ва аҳоли билан мулоқот ўрнатиш кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Коронавирус инфекциясига барҳам берилдими, касалликка қарши эмлаш натижасида пандемияни енгиш мумкинми каби саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Тадбирда қатнашган Тиббиёт техникум ўқитувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Ўқув-семинари давомида бустер дозанинг аҳамияти хусусида ҳам маълумот берилиб, касалликка қарши эмланиш муҳимлигини аҳолига тўғри етказиш кераклиги таъкидланди.

@sanepidxizmat