Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69 миллион дозадан ошди.

27 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 103 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 625 нафарни,

2-босқич эмланганлар 12 289 нафарни,

3-босқич эмланганлар 14 567 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 106 622 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 006 874 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 136 969 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 006 880 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 780 202 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 082 823 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 534 доза),
Сурхондарё вилояти (18 205 доза),
Қашқадарё вилояти(16 599 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,5 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 219 725 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 052 606 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 854 300 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 312 819 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat