Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 77,4 миллион дозадан ошди.

6 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 87 758 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 073 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 897 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 78 788 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 77 444 570 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 696 554 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 773 215 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 25 777 762 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (13 266 доза),
Андижон вилояти (12 284 доза),
Қашқадарё вилояти (10 803 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,5 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 416 746 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 486 592 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 191 745 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 738 409 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати


@sanepidcommittee