Get Mystery Box with random crypto!

Ўта хавфли юқумли касалликлардан ҳимояланиш учун нималарга эът | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Ўта хавфли юқумли касалликлардан ҳимояланиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

АОКАда ўтказилган брифингда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова бу борада атрофлича маълумот берди:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тақдим этган маълумотларига кўра, дунё бўйича 2022 йилда 620 та ўлат ва 67 та куйдирги касаллиги, 3068 та Ласса иситмаси, 339 та Эбола иситмаси, 446 та Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар қайд этилган.

Хусусан, ўтган йилда вабо касаллиги Афғонистон, Покистон, Африканинг бир қатор давлатлари, Ҳиндистон, Ироқ, Хитой каби мамлакатларда рўйхатга олинган.

Мамлакатимизда
амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши самарали тадбирлар натижасида ўлат, вабо, сариқ иситма, вирусли геморрагик иситмалар, парранда гриппи каби карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни республика ҳудудига четдан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмай келинаяпти.

Аммо, амалга оширилаётган тадбирларга қарамасдан, ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича республиканинг табиий ўчоқли худудларида ўта хавфли зооантрапоноз, яъни ҳайвонлардан одамларга юқувчи юқумли касалликлар рўйхатга олиниши давом этмоқда.


Қутуриш касаллигини олдини олиш

Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллигини юқтириб олмаслик

Куйдирги касаллигидан ҳимояланиш

Бруцеллёз касаллигига чалинмаслик

Вабо касаллигини юқтириб олмаслик чоралари

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк