Get Mystery Box with random crypto!

УЙДА САҚЛАНАЁТГАН ИТЛАР ТИШЛАШИ НАТИЖАСИДА ЎН МИНГЛАБ ФУҚАРОЛА | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

УЙДА САҚЛАНАЁТГАН ИТЛАР ТИШЛАШИ НАТИЖАСИДА ЎН МИНГЛАБ ФУҚАРОЛАР ЖАБР КЎРАДИ

Одамлар учун қутуриш касаллиги қўзғатувчисининг манбаи – 95-97 фоиз ҳолатларда ит, 3-5 фоиз ҳолатларда эса мушук ва бошқа ҳайвонлар ҳисобланади.

Қутуриш касаллиги одамга ҳайвонлардан асосан тишлаши, айрим ҳолларда тирнаши ва сўлаклаши натижасида юқади.
Касаллик ҳайвондан ҳайвонга, ҳайвондан одамга юқади, бироқ одамдан одамга ва одамдан ҳайвонларга юқмайди. Шу сабабли қутуриш касаллигини биринчи навбатда ҳайвонлар ўртасида қайд этилишига йўл қуймаслик керак.

Афсуски республикамизда аксарият фуқаролар ит сақлаш қоидаларига риоя қилишмайди, улар бу қоидаларни яхши билишмайди.
Бунинг натижасида ўн минглаб фуқаролармиз уйда сақланаётган итлар тишлаши натижасида жабр кўради.

Ҳайвон тишлашидан жабрланганларни эмлаш учун давлатнинг милиардлаб маблағлари сарфланаётганлиги ҳам кўпчиликка сир эмас.
Фуқаролар ҳайвон тишлаши натижасида ҳам жисмоний, ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўради, энг қўрқинчлиси уларда бунинг натижасида ўлим муқаррар бўлган қутуриш касаллигининг юқиш хавфи туғилади.

Баъзи фуқаролар уйларидаги итлари касал бўлса ёки уни боқа олмаса, итларини кўчага ҳайдашади ёки қаерларгадир ташлаб келишади. Шундан кейин бу итлар қаровсиз, дайди итларга айланиб қолади. Дайди итлар эса қутуриш касаллиги манбаи сифатида атрофдагиларга жуда катта хавф туғдиради.

Бугунги кунда республикамизда дайди итларни йўқотиш масаласи ҳам катта бир муаммога айланиб қолган. Бу муаммони ҳам фуқароларимизни ўзи туғдираяпти. Чунки итлар ҳудудларимизга бошқа ҳудудлардан ёки бошқа “сайёра”дан келиб қолмайди.

Қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича тавсиялар:

Ҳудудларда дайди ҳайвонларни, айниқса ит ва мушукларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик,
эгали ит ва мушукларни сақлаш қоидаларига мунтазам ва пухта амал қилиш,
уларни ўз вақтида ветеринария идораларида ҳисобга олиб, қутуриш касаллигига қарши эмлаш,

Энг асосийси одамларни ҳайвонлар тишлашидан асраш – одамлар ўртасида бедаво ўта хавфли ва даҳшатли қутуриш касаллигидан сақланиш гаровидир.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee