Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 75,8 миллион дозадан ошди.

14 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 65 188 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2 955 нафарни,

2-босқич эмланганлар 609 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 61 624 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 75 879 101 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 553 754 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 750 698 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 24 377 610 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (19 914 доза),
Тошкент вилояти (9 266 доза),
Бухоро вилояти (7 669 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 100 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 193 851 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 372 947 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 178 066 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 642 838 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати