Get Mystery Box with random crypto!

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ ЎРГАНИЛМОҚДА Хоразм вил | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида санитария-гигиена талабларига риоя қилиши, сотилаётган озиқ-овқат сифати ва хавфсизлиги юзасидан санитария-тарғибот тадбирлари доимий олиб борилмоқда.

Хусусан, Гурлан туманидаги деҳқон бозори ва савдо дўконларида бу каби санитария-тарғибот тадбирлари ўтказилиб, тадбирлар давомида тадбиркорлар ўртасида уй шароитида тайёрланган, сифат сертификати бўлмаган ва санитария талабларига жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилинишининг олди олинмоқда.

Ушбу тадбир давомида санитария-гигиена талабларига риоя қилиши, сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифат кўрсаткичи, яроқлилик муддатлари бӯйича уларга керакли тавсиялар берилди. Бу каби тарғибот ва тушунтириш ишлари жойларда мунтазам ўтказиб келинмоқда.

@sanepidcommittee