Get Mystery Box with random crypto!

БАҲОР БАЙРАМИ МУБОРАК! Муҳтарама аёллар, мунис, мўътабар онах | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

БАҲОР БАЙРАМИ МУБОРАК!

Муҳтарама аёллар, мунис, мўътабар онахонлар, жамиятимиз фахри бўлмиш зиёли опа-сингиллар, чуқур илмий тафаккури билан тиббиёт равнақига муносиб ҳисса қўшиш ниятида ўқиб, ўрганаётган, изланаётган талаба-қизлар! Сизларни 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.
Дарҳақиқат, юртимиздаги илмий, ташкилий ва бошқа жараёнларда қўлга киритилаётган ютуқларни аёлларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Уларнинг меҳнатдаги, илмий-ижодий изланишдаги ва ўқув жараёнидаги фидойилигини ҳамиша юксак қадрлаймиз.
Сизларнинг барчангизни гўзаллик ва нафосат айёмингиз билан яна бир бор қутлайман. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, гўзаллик, оилавий бахт, хонадонингизга файзу барака тилайман.

Баҳодир ЮСУПАЛИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси

@sanepidcommittee