Get Mystery Box with random crypto!

Дона каби бўлсанг, сени қушлар териб кетади. Ғунча каби бўлсан | SANAMJON 🎀🎀🎀

Дона каби бўлсанг, сени қушлар териб кетади.
Ғунча каби бўлсанг, болалар, аёллар юлиб кетади!
Донани сақла, тамомийла тузоқ каби кўрин.
Ғунчани яшир, томда битган ўт каби бўл!
Бир фазилатинг бўлса изҳор қилма, моҳиятини яшир!
Дона экансан тузоқ қур, қуш емасин.
Ғунча экансан ўт каби бўл, қўпоришмасин!
Шуҳрат офатдир!
Танилмаганлар, халқнинг тилидан омонда бўладилар. Шуҳрат соҳиби бўлганлар, халқнинг кўзига, халқнинг сўзига, халқнинг ғазабига, халқнинг ҳасадига учрайдилар!
Машҳур бўлган инсонларнинг бошига, мешдан сув тўкилганидек ғазаблар, ҳасадлар, турли хил ёмон сўзлар тўкилади!
Душманлар, уни кўролмаганлари учун йиртиб, парчалайдилар!
Дўстлар эса ҳавою-ҳавас билан умрларини зоеъ қилиб, ўтказадилар!
Баҳор вақти экин экишдан ғофил бўлган киши, бу вақтнинг қадрини қаердан ҳам билсин!

Ҳазрати Мавлоно
Жалолиддин Румий

Kanalimizga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEms7ALOZpVxIIBGig