Get Mystery Box with random crypto!

СТРЕССдан қандай халос бўламиз? Aмерикалик психотерапевт Жене | SANAMJON 🎀🎀🎀

СТРЕССдан қандай халос бўламиз?

Aмерикалик психотерапевт Женет Войтитс нинг стрессни камайтириб, ўзига ишончни оширишга ёрдам берадиган тавсиялари:

1. Ўзингизни англашга ёрдам берадиган ягона йўл - бу ўзингизга нима мослигини топиш.

2. Исталган зарарли одатларга қарши биринчи қадам, бу одат борлигини тан олиш. Нега қарамлик юзага келгани сабабини топиш.

3. Тўғри ёки нотўғри ҳиссиёт бўлмайди. Улар шунчаки мавжуд. Кимдир сизга ъжаҳл қилманғ дегани билан, уни босиб сиз муаммодан халос бўлмайсиз, ҳиссиёт ўз ўзидан босилиб кетмайди. У эртами кеч юзага чиқиши керак.

4. Ёлғизликдан қутилиш учун, бошқалар сизни йўқлашини кутманг, аксинча ўзингиз бошқаларга эътибор беришни бошланг. Бошқалар сизни ёқтиришини хоҳласангиз, дастлаб ўзингиз уларни яхши кўришни бошланг.

5. Ўзингизни танқид қилиш бу фақат ўзингизга берган шахсий баҳоингиз. Сиз унчалик яхши қилолмайдиган ишни бошқалар умуман эплолмаслиги мумкин. Aммо, улар ўзини танқид қилмайди.

6. Ҳаётингиздаги барча одамларнинг тутган ўрни, аҳамияти ҳақида ўйлаб кўринг. Бу одамлар сизга қандай фойда келтиради ё зарар, ўйлаб кўринг. Ўзингизга ёқмаган одамлардан воз кечишдан қўрқманг.

Kanalimizga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEms7ALOZpVxIIBGig