Get Mystery Box with random crypto!

#ibrat БОЙЛИК ВА ВАҚТ (Ибратли ривоят) Бир хасис б | SANAMJON 🎀🎀🎀

#ibrat

БОЙЛИК ВА ВАҚТ
(Ибратли ривоят)

Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди.
Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
-Кимсан?
-Ўлим фариштасиман.
-Нега келдинг?
-Жонингни олгани!
-Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўраман деганимда жонимни оласанми... Кет бу ердан.
-Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.
Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
-Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
-Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
-Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман.
Ўлим Фариштаси яна ўша жавобни берди.
-Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин - деб ялинди.
-Йўқ - деди фаришта қатъий.
-Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, -деди.
Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди:

Эй, бойлик кетидан югуриб, умрини зое қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама.

Қиссадан ҳисса:
Умримиз ҳеч қандай бойликка топилмас бебаҳо неъматдир!
Вақтингизни қадрланг!!!

Kanalimizga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEms7ALOZpVxIIBGig