Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу кечада жуда кўп фаришталар ерга тушади. Аллоҳ таоло бу ҳа | SANAMJON 🎀🎀🎀

Ушбу кечада жуда кўп фаришталар ерга тушади. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай марҳамат қилади: «Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушади» (Қадр, 4). Муфассир уламоларимиз ояти каримада зикр қилинган Руҳ Жаброил алайҳиссалом эканликларини айтишган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: «Албатта, фаришталар ўша кечада ерда майда тошлардан ҳам кўп бўлади». Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Ўша (кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур». Кўплаб муфассир уламолар фаришталар Аллоҳнинг амри билан кейинги йилгача бўладиган барча ишларни ёзиб қўйишини айтишган. Бу маънони Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганликлари ривоят қилинади.
Уни ибодат билан бедор ўтказиш ўтган гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлиши, айтилади. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким Қадр кечасида (чин) иймон ва (риё қилмасдан) савоб умидида қойим бўлса унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».

Link: @sanamjon_1