Get Mystery Box with random crypto!

Аёлдан сўрашибди: - Дунёда нима керак сенга айтгин десалар? | SANAMJON 🎀🎀🎀

Аёлдан сўрашибди:

- Дунёда нима керак сенга айтгин десалар? Бир оддийгина ёғочдан ясалган кулба бўлса, ичида фарзандларим, турмуш ўртоғим билан ҳаёт қувончларини бирга кўрсак бас. Шуни ўзи менга бахт бошқа ҳеч нарса керакмас. дебди.
- Бойлик, тилла тақинчоқлар сенга керакмасми? дейишганда жавоб берди:
- Улар бугун қўлда бўлса, эртага йўқ, бахт фарзандларим, ёрим эса ҳар доим ёнимда бўлади. Хатто қабрга кетсам ҳам руҳим ҳам улар билан бўлади деган экан...

Майлига аёлни ўраманг зарга,
Унинг учун қурманг гўзал Тожмаҳал,
Олтин остонали қасрдан кўра,
Аёлга мурувват эътибор афзал!

Аёлни юракдан севинг ардоқланг,
Авайланг кўзингиз гавҳари каби,
Парвариш қилсангиз нозик гул мисол,
Ҳамиша яшнайди баҳор сингари!

Меҳрингиз аяманг кўкка кўтаринг,
Бахтдан сармаст бўлиб айлансин боши,
Сира ҳам қалбига бермангиз озор,
Юзларин ювмасин аччиқ кўз ёши!

Мухаббатин асло топтаманг ҳаргиз,
Ҳар қандай аёл ўз қадрин билади
Аёлга бир чимдим меҳр берсангиз,
Сиз учун жонини фидо қилади.

Link: @sanamjon_1