Get Mystery Box with random crypto!

РЎЗА ТУТАЙЛИК, ДЎСТЛАР Покланиш ёмғирига, Кўза тутайлик дўст | SANAMJON 🎀🎀🎀

РЎЗА ТУТАЙЛИК, ДЎСТЛАР

Покланиш ёмғирига,
Кўза тутайлик дўстлар!
Руҳимизни соф сақлаб,
Рўза тутайлик дўстлар !

Тавбалар, нидо қилиб,
Тангрига дуо қилиб,
Биз ҳам мусулмон бўлиб,
Рўза тутайлик, дўстлар !

Қилмайлик, араз, гина,
Ярашмас ғараз, гина.
Бор йўғи бир ойгина,
Рўза тутайлик, дўстлар!

Қўлга олиб тасбеҳлар,
Ўқийлик "Тавореҳлар".
Тозариб олсин руҳлар,
Рўза тутайлик дўстлар !

Шодланиб шукр қилиб,
Жаннатни фикр қилиб,
Аллоҳни зикр қилиб,
Рўза тутайлик, дўстлар!

Ёндирайлик, ёнайлик,
Ғофилликдан тонайлик,
Саҳарлар уйғонайлик,
Рўза тутайлик, дўстлар!

Яхши қилиб ниятни,
Тилайлик офиятни.
Ҳавас қилиб Жаннатни,
Рўза тутайлик дўстлар!

Жаҳонгир НОМОЗОВ

Kanalimizga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEms7ALOZpVxIIBGig