Get Mystery Box with random crypto!

ДУОНИНГ КУЧИ Савдогарнинг дўконига бир аёл қўлида сават билан | SANAMJON 🎀🎀🎀

ДУОНИНГ КУЧИ

Савдогарнинг дўконига бир аёл қўлида сават билан кириб келди. Савдогар «келинг нима берай» деди. Ҳалиги аёл: «Афандим, мени 4 та болам бор, эрим бетоб, илтимос, менга 4 та нон ва егуликлар беринг, Аллоҳ берган куни албатта пулини олиб келаман» - деди.
Савдогар унга бошдан оёқ қараб, юпин кийинган, жуда камбағал аёллигини тушунди ва: «Йўқ бепул ҳеч нима бермайман, кетинг, қайтаролмайсиз пулини» деб ҳайдади. Шунда дўконга кирган бир харидор суҳбатга аралашди ва: «Мен кафилман, бу аёнинг эри иймон инсофли, ор-номусли одам, албатта қайтаради» деди. Савдогар ўйлаб: “Унда ўзингиз ишонган, қадрлайдиган бир нимани менга берасиз, уни тарозига қўямиз, оғирлиги қанча бўлса шунча маҳсулот бераман" деди. Аёл рози бўлди ва ёнидаги бир қоғоз бўлагини тарозига қўйди. Савдогар кулиб, тарозига бир бура нон қўйди ва шу нон билан тарози тенглашади деб ўйлади. Лекин тарозининг қоғоз турган палласи оғир келди. Савдогар ҳайрон бўлиб, 1 та нон қўйди. Яна қоғоз оғир келди. Ва ниҳоят, тарозига бир нечта нон ва кўп миқдорда егуликлар қўйганда, ахири тарози тенглашди. Ваъдага мувофиқ, уларни аёлга берди, аёл барчасини саватига солиб уйига кетди. Ҳайратда қолган савдогар қоғозни олиб очиб қараса, ичига «Ё Роббим, менинг нимага муҳтожилигимни фақат ўзинг биласан, менга муҳтож бўлган нарсамни насиб эт» - деб ёзилган экан. Савдогар қараса, дуонинг оғирлигидан тарозининг бир палласи қийшайиб қолибди...

Kanalimizga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEms7ALOZpVxIIBGig