Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бугун тонгдан Самарқанд шаҳрид | Samarqand viloyati Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarmasi | matbuot xizmati

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бугун тонгдан Самарқанд шаҳридаги "Номозгоҳ" жоме масжидига борди ва барча самарқандликларни Қурбон ҳайити билан табриклади.

- Сизларни, сизлар орқали бутун вилоятимиз аҳолисини бугунги байрам билан табриклайман, - деди Эркинжон Турдимов. - Юртимиз тинч бўлсин. Мамлакатимизда муқаддас динимизни асраб-авайлаш, борлиғи билан халқимизга етказиш бўйича жуда катта ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Президентимиз кеча халқимизга йўллаган табригида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг шу табаррук кунларда қилаётган барча ибодатлари ижобат бўлсин!

Қурбон ҳайити байрами барчамизга муборак бўлсин!

@Zarnews_uz