Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танло | Samarqand viloyati Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarmasi | matbuot xizmati

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Ургут тумани ҳокимлиги Молия бўлими Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи;

— Булунғур тумани ҳокимлиги Молия бўлими мудирининг биринчи ўринбосари - бўлим бошлиғи;

— Булунғур тумани ҳокимлиги Молия бўлими Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири;

— Иштихон тумани ҳокимлиги Молия бўлими Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш сектори бош мутахассиси;

— Пахтачи тумани ҳокимлиги Молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассисиси;

— Пахтачи тумани ҳокимлиги Молия бўлими Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш шўьбаси бош мутахассисиси.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар бўлими Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Нуробод тумани 25 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Нуробод тумани 62 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўлими Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Бош ҳисобчи ўринбосари.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Бошқарманинг бош ҳисобчиси.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Оқдарё тумани бўлими бошлиғи;

— Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи;

— Ургут тумани бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси:
— Автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш сектори 1-тоифали инспектори.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳафоза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари;

— Ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Қўшработ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Пахтачи тумани бўлими бош ҳисобчиси;

— Нарпай тумани бўлими ҳисобчиси;

— Каттақўрғон тумани бўлими умумий бўлим мутахассиси;

— Самарқанд тумани бўлими Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 8 июлдан 17 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар "Бунёдкор" маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси;

— Самарқанд шаҳар Маҳмуд Шайхзода номли маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси;

— Самарқанд шаҳар Ғиёсиддин Жамшид номли маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси;

— Каттақўрғон тумани "Каттаминг" маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси;

— Каттақўрғон тумани "Омонбойкўприк" маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси;

— Пахтачи тумани "Амиробод" маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси.

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани "Баландчордара" маҳалла фуқаролари йиғини ёшлар етакчиси;

— Нуробод тумани "Олтинсой" маҳалла фуқаролари йиғини ёшлар етакчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 8 июлдан 12 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos