Get Mystery Box with random crypto!

Қасим-Жўмарт Тўқаев қозоқ халқига мурожаат йўллади. Ундаги энг | SamTVR | MTRK

Қасим-Жўмарт Тўқаев қозоқ халқига мурожаат йўллади. Ундаги энг муҳим айрим жиҳатлар:

— 2022 йилнинг кузида навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади. Унда Тўқаев ҳам қатнашиши кутилмоқда;

— Тўқаев Президентлик муддатини бир марталик 7 йил этиб белгилаш, аммо қайта сайланиш ҳуқуқини бекор қилишни таклиф қилди;

— 2023 йилнинг биринчи ярмида парламент сайловлари бўлиб ўтади;

— бундан буён суд ҳукми билан коррупционерлардан ундирилган маблағлар фақат мактаблар қурилишига сарфланади;

— суд тизимини ислоҳ қилиш мақсадида барча судьялик лавозимлари учун шошилинч тарзда қайта тайинлов ўтказилади. Олий суд судьялари учун эса сайлов тизими йўлга қўйилади, яъни Президент бир нечта муқобил номзодларни тақдим этади, Сенат улар орасидан сайлайди;

— 2023 йили янги Солиқ кодекси қабул қилинади. Бунда "дабдаба учун солиқ" жорий қилиниши мумкин. Яъни, қимматбаҳо кўчмас мулк ва автомашиналар алоҳида солиқ солинади.

@Zarnews_uz