Get Mystery Box with random crypto!

Эътибор, эъзоз, эҳтиром Самарқанд вилояти божхона бошқармаси | SamTVR | MTRK

Эътибор, эъзоз, эҳтиром

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари Мустақилик байрами куни "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида божхона фахрийлари, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларидан ҳамда беморлардан хабар олишди.

Тадбир давомида барчага бошқарма шахсий таркибининг байрам табриги етказилди. Бир пиёла чой устида ўтганлар ёдга олинди. Кўзларидаги қувонч ёшларини яширолмаган, қалби дарё инсонлар қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, осмонимиз мусаффолигини сўраб Яратганга илтижо этдилар.

Божхона органларида анъанага айланган эзгу тадбир келажак авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёши улуғларни эъзозлаш, миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссини уйғотишда катта аҳамият касб этади.

https://t.me/SamTvr