Get Mystery Box with random crypto!

Чорва ҳайвонларини парваришлашнинг асосий шарти уларни ўз в | Сам Тери Кушхона

Чорва ҳайвонларини парваришлашнинг асосий шарти уларни ўз вақтида ва узлуксиз озиқлантиришдир (оғилхонада парваришлаш даврида моллар ёзда тайёрланган озуқа билан боқилади). Иккинчи муҳим шартларидан бири – зарур гигиеник парваришлашдир. Бу ҳайвоннинг тирик вазнини сақлаб қолишда ўз ифодасини топади – улар ўртача семизликни сақлаб қолади.
Қорамолларни сақлаш хоналари, яъни оғилхоналар кенг, ёруғ ва ҳаво алмашиши учун ромлар бўлиши керак. Молхона яхши таъмирланган, деворлари, охури оҳак билан дезинфекцияланган, барча тешик-тирқишлар ёпилган бўлиши даркор. Оғил яхши шамоллатиладиган, сийдик оқиб кетадиган нов бўлиши лозим. Иложи бўлса молларни ҳар куни, бўлмаса, ифлосланганда тозалаб, қашлаб туриш даркор. Бунинг учун қашлагичдан фойдаланилади. @samteri_qushxona