Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ГУРУҲ ОЧИЛДИ. (илтимос эълонни охиригача ўқинг қабул бў | Samoga_boq🌧

ЯНГИ ГУРУҲ ОЧИЛДИ.

(илтимос эълонни охиригача ўқинг қабул бўлиш шартларимиз бор.)

"ҚУРЪОН ТАСҲИҲИ ВА ҲИФЗИ" гуруҳи

Дарс кунлари: Чоршанба - Якшанба
кунлари бўлади. Бир ойда 8 та дарс ўтилади.
Дарс вақти: 09:00 (бошқа вақтга хоҳловчиларҳам мурожаат қилиши мумкин)
Дарслар ZOOM иловаси орқали амалга оширилади!
Гуруҳга фақат 10-15 та талаба қабул қилинади.

Устоза: қория Умму Нур
(Мисрдаги Ал Азҳар талабаси)

Нархи: 200.000 сўм (ойига)
Тўлов олдиндан!

Гуруҳга қабул бўлиш шартлари:
1. Муаллим соний ва тажвидни тугатган бўлиб Қуръонга тушган бўлиши шарт. Устоза имтиҳон қилиб олади.
2. Ёш чегарамиз бор! 16-45 ёшгача қабул қиламиз.
3. Интернет WI-FI билан ишлашлиги шарт. Свети кўп ўчмайдиган худуддан бўлиши керак. 
4. Дарсга ўз вақтида киришлиги ва уй вазифаларни ўз вақтида қилиб топширишга аниқ ишонса салоҳияти етишига ишонса. Эплашига ишонмаса ўрин банд қилмаслиги керак.
5. Дарс қолдириш жазоларимиз бор. Унга кўра агар 3 мартадан ортиқ бесабаб дарс қолдирса гуруҳдан чиқариб юборилади. Қолган тўлови куяди. Гуруҳга қайтиш учун 1 ойлик тўловни 2 баробар қилиб тўлаши шарт бўлади. "Узрли кунларида"  ва сафарга чиқиш дарс қолдиришга сабаб бўлмайди. "Узрли кунларида" ҳам тингловчи сифатида дарсда қатнашиши шарт. Фақат бемор бўлиш сабабга киради.

Савол-Жавоблар:
- Тўлов олдинданми? ҲА.
- Тўлов қилганимдан кейин ўзим ўқишни хоҳламасам пулими қайтарасизларми? Ҳа ўтилмаган дарсларни тўлови қайтарилади.
- Гуруҳда нима ўрганаман? Гуруҳда сиз устозага Қуръони каримни бехато ўқиб ёки ёддан айтиб топширасиз. Устоза хатоларингиз текширади ва тузатади.
- Курсни тамомласа сертификат бериладими? Хоҳишига қараб ҳа фақат электрон шаклда!

МУРОЖААТ ҚИЛИШ УЧУН:
@Annisaa_administrator