Get Mystery Box with random crypto!

#Хабарлар Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ўтказилиши а | Sammuslim.uz

#Хабарлар

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ўтказилиши анъанага айланган "Яшил макон" экологик лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатини экиш ва шу орқали мамлакатимиз яшил майдонларини амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.
Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарияти бошчилигида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, бугун, 8 ноябрь куни Қўшработ туманидаги сайёр учрашув давомида вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида  вакиллик ходимлари, шаҳар ва туман бош имом хатиблари, тажрибали имом-хатиблар ҳамда тумандаги масжид имом-хатиблари томонидан Қўшработ тумани Навкат маҳалласидаги "Эргаш" фермер хўжалигига 200 тупдан зиёд мевали дарахт ва    бута кўчатлари экилди.
Сайёр учрашув ва суҳбатлар давом этмоқда...


•┈┈•┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL