Get Mystery Box with random crypto!

'PULLMAN ZAMZAM' БОШ ДИРЕКТОРИ БИЛАН НАРХ МАСАЛАСИДА МУЗОКАРА | Sammuslim.uz

"PULLMAN ZAMZAM" БОШ ДИРЕКТОРИ БИЛАН НАРХ МАСАЛАСИДА МУЗОКАРА ОЛИБ БОРИЛДИ

Мадинаи мунаввара сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Pullman Zamzam” меҳмонхоналар тармоғи Бош директори Шайх Али Аҳмад ал-Байтий билан учрашув ўтказдилар.

Мулоқот давомида Ўзбекистон томони юртимиз зиёратчилари учун Мадина шаҳрида беш юлдузли ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий меҳмонхоналар хизмати кўрсатиш савиясини сақлаган ҳолда яқинлашаётган Ҳаж мавсумида ҳам нархни оширмаслик масаласига алоҳида урғу қаратдилар.

Шунингдек,
учрашув давомида томонлар ўзларининг шарт ва талабларини баён этдилар.
Шайх Али Аҳмад ал-Байтий меҳмонхоналардаги қулайлик ва шароитлар ҳақида сўзлаб, Имом Бухорий заминидан келган зиёратчиларга хизмат кўрсатиш катта бахт ва юксак шараф эканини изҳор этди.

Сафар жараёнларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal