Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, ҳурматли талабалар ва битирувчилар! | SamMU Media | Rasmiy kanal

Ассалому алайкум, ҳурматли талабалар ва битирувчилар!
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш мақсадида ижтимоий аноним сўровнома ўтказмоқда.

Мазкур сўровноманиг асосий мақсади олий таълим муассасаси талабаларининг келгусидаги истиқбол режаларини таҳлил қилиш ҳамда давлат фуқаролик хизмати жозибадорлигини оширишдан иборат.

Ҳурматли респондент! Сизга тақдим этилаётган сўровнома аноним характерга эга бўлиб, натижалари умумлашган ҳолда таҳлил қилинади.

Сўровномада иштирок этганингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз!

Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfP5FLz_1WmUR_2s3IF3xLlm3DU-wil2rCuaTaMKTcksz9YwA/viewform?usp=sf_link