Get Mystery Box with random crypto!

Барча давлат олий таълим муассасалари талабалари учун тўлов-ко | 𝚂𝚊𝚖𝙸𝚂𝙸 𝚈𝚘𝚜𝚑𝚕𝚊𝚛𝚒

Барча давлат олий таълим муассасалари талабалари учун тўлов-контракт миқдори оширилмайди

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз таълим тизимига берган эътибори, жумладан талабаларга олий таълим олишлари учун кўрсатган ғамхўрлиги, халқчил сиёсати натижасида 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди.

Талабалар ва уларнинг ота-оналарига қулай шароитлар яратиш, глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳолининг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида ҳам, базавий тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Шу билан бирга, 2022/2023 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

ПДФ шаклида юклаш

@Zarnews_uz