Get Mystery Box with random crypto!

#Қабул_2022 Апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди Олий т | SamISI | MATBUOT XIZMATI

#Қабул_2022
Апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.

Апелляция аризалари my.dtm.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинмоқда ва 6 сентябрга қадар (10 кун) давом этади.

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрдан бошланади.