Get Mystery Box with random crypto!

18 минг оламни яратган Аллоҳ Субҳана Таолога беҳисоб ҳамд-у са | SAMINAM BOUTIQUE

18 минг оламни яратган Аллоҳ Субҳана Таолога беҳисоб ҳамд-у саънолар бўлсин. Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин. Карами кенг Парвардигор барчамизга мелодий 2023 йил билан бешикаст-безиён юзлашишликни Ин Ша Аллоҳ насиб этсин. Кириб келаетган йилда хаммамизнинг хонадонимизга файз-у баракот олиб кирсин. Қалбларимизни иймон билан тўлдирсин. Ҳамиша Аллоҳнинг зикрида, шукрида юришликка, ҳар куни  инсонларга яхшилик қила олишликка қодир қилиб қўйсин. Фарзандларимизни бир-бирларига меҳр-оқибатли, ақли-заковатда тенгсиз, тақволи, намозли килсин. Яқинларимизни биз учун соғ- саломат асрасин. Умрларини зиёда, мартабаларини улуғ, танларини соғ қилсин. Ўзи берган азиз неъмат-оиламизни ўз паноҳида тутсин. Бу йилда хам АЛЛОХим хонадонларимизга узининг нурини, барокатини, сакинатини ёгдириб турсин
Амин