Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Мустақиллигимизнинг 31 | Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган тадбирда бошқарма шахсий таркиби ҳамда божхона фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзарахимов йиғилганларни байрам билан табриклади.

Шундан сўнг, бир гуруҳ фидойи божхона ходимлари ҳамда божхона фахрийларига эсдалик “Қўл соати” ва “Фахрий ёрлиқ” топширилди.