Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банки Самар | Samarqand Uz | Samarqandliklar

Расмий муносабат

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банки Самарқанд филиалининг собиқ бўлим бошлиғи ҳибсга олиниши билан боғлиқ мақола ва постлар юзасидан банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Қонунбузарлик ҳолати содир бўлганининг эртаси куниёқ (6.03.2023) банк масъуллари томонидан аниқланиб, расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Фаолиятида қонунбузарликка йўл қўйган ходим ўша заҳоти ишдан бўшатилган ва ЖИБ Самарқанд туман Судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, банк фаолияти бўйича ҳар қандай маълумот юзасидан 24/7 режимида фаолият юритаётган 1106 ишонч телефони орқали боғланишингиз, коррупция ҳолатига дуч келганда “Тезкор хабар” мобил иловаси орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.

@SAMARQANDUZ_24

Батафсил
https://t.me/+t8DMZI4iJO05ZjBh