Get Mystery Box with random crypto!

ҲАР ИШДА БИР ҲИКМАТ БОР Тўлиб ичга дардларинг, Дунё бўлса сен | SAMARQAND YANGILIKLARI

ҲАР ИШДА БИР ҲИКМАТ БОР

Тўлиб ичга дардларинг, Дунё бўлса сенга тор. Синдирмагин сабрингни, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Кулиб хандон отсанг ҳам, Хаста бўлиб ётсанг ҳам, Алам захрин тотсанг ҳам,

Ҳар ишда бир, ҳикмат бор. Суниб орзу тилагинг,
Келмай қолса яшагинг, Теккизмагин курагинг, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Ишларинг кетиб ортга, Дустлар айланса ёдга, Берилмагин фарёдга, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Йигласанг кулиб тургин, Тўхтамай юриб тургин, Сабр қил кутиб тургин, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Жаҳонгир Каримжонов

➥ Қуйидаги линкни босинг ва каналимизга қўшилинг
https://t.me/+ft1FbWL3hfBlOGNi