Get Mystery Box with random crypto!

Бир ифторлик қилайлик Дўстим Ҳеч кўчага чиқай демайсан, Оқиба | SAMARQANDLIKLAR | Расмий канал

Бир ифторлик қилайлик Дўстим

Ҳеч кўчага чиқай демайсан, Оқибатли бўлайлик дўстим. Бор расхоти майли ўзимдан, Бир ифторлик қилайлик дўстим.

Бу ўткинчи дунё ўтади, Давру даврон сурайлик дўстим. Шукур қилиб етказганига, Бир ифторлик қилайлик дўстим.

Ташвишлар кўп ҳаммамизда ҳам, Дийдорлашиб турайлик дўстим. Бахоналар қилмагин бугун, Бир ифторлик қилайлик дўстим.

Қодир Қаххор

@SAMARQANDLIKLAR - Тезкор ва ишончли хабарлар
➥ https://t.me/+ShCzdKYyTDuEqteY
https://t.me/+ShCzdKYyTDuEqteY