Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Самарқандда 24 минг АҚШ доллари эвазига Канада давлат | SAMARQANDLIKLAR | Расмий канал

#Диққат
Самарқандда 24 минг АҚШ доллари эвазига Канада давлатига юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Белгиланган қонунларни менсимасдан фуқароларнинг ишончига кириб, мўмай даромад эвазига хорижий давлатларга ноқонуний равишда юборишни ваъда қилган “нафс қуллари”нинг қинғир ишларига чек қўйиш йўлида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, 1974-йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ш. ўзининг яқин алоқадаги ҳамтовоғи билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда у ва унинг қариндошини Канада давлатига юборишни ваъда қилган ҳамда ушбу “хизматлари” эвазига ҳар бир фуқаро учун 12 минг АҚШ долларидан жами 24 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

@SAMARQANDLIKLAR - Тезкор ва ишончли хабарлар
➥ https://t.me/+ShCzdKYyTDuEqteY
https://t.me/+ShCzdKYyTDuEqteY