Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳ | SAMARQANDLIKLAR_24

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи каналда ёш қизнинг жасади топилганлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган.

Аниқланишича, 2022 йил 1 октябрь куни Пастдарғом тумани "Камолот" маҳалласи ҳудудида жойлашган ертешар сув тақсимлаш каналида Самарқанд шаҳрида яшаган 18 ёшли Ю.М. (аёл)нинг мурдаси топилган.

Мазкур ўлим сабабини ва бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси ҳамда тегишли хизмат текширувлари тайинланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш мобайнида видеохабарда кўрсатилган бошқа ҳолатларга ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

@uzbprokuratura