Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Тарқатинг Телеграмда вирус тарқамоқда! Фирибгарлар | SAMARQANDLIKLAR_24

#Диққат #Тарқатинг

Телеграмда вирус тарқамоқда!

Фирибгарлар томонидан Telegram Premium текин бўлди ёки сиз акцияда 3 ойлик бепул обуна ютиб олдингиз, деган хабарлар тарқатилмоқда.

Энг қизиғи бу каби хабарлар контактингиздаги бирор таниш инсондан келаётган бўлиши ҳам мумкин. Гап шундаки, мана шунақа сохта хабарга ишониб, пастдаги манзилга кирсангиз, Телеграм профилингиз бошқаруви фирибгарлар қўлига ўтиб кетмоқда. Кейин эса махсус ботлар сизнинг номингиздан ҳаммага мана шунақа хабар юбориб чиқади. Буни сиз назорат қила олмай қоласиз.

Илтимос, интернетда дуч келган текин нарсага ишонаверманг. Текин пул, текин нафақа, текин совға, текин акция, текин обуна ва ҳ.к. Буларнинг деярли барчаси ёлғон. Шубҳали манзилларга қизиқиш учун ҳам кириб кўрманг. Яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинг.

Каналга уланиш
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFhvnjrM36cW_kseSQ