Get Mystery Box with random crypto!

Яшнобод  тумани Махтумқули кўчасида содир бўлган ЙТҲ  ҳақида м | SAMARQANDLIKLAR_24

Яшнобод  тумани Махтумқули кўчасида содир бўлган ЙТҲ  ҳақида маълумот 

2022 йил 09 октябрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 79 уй қаршисида ҳайдовчилар;

1) 1981 йилда туғилган  В.Ш. бошқарувидаги 01 L 785 LB бўлган “Nexia 3” русумли транспорт воситаси;
2) 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги 10 M 666 PA бўлган “BMW” русумли  транспорт воситаси;
3) 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги 01 Z 292 GB бўлган "Nexia 3" русумли транспорт воситаси;
4) 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги  30 E 701 UA бўлган "Lacetti" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса натижасида 01 Z 292 GB бўлган "Nexia 3" русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати натижасида, воқеа жойида вафот этган.

Вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Каналга уланиш
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFhvnjrM36cW_kseSQ