Get Mystery Box with random crypto!

#LIVE Айни дамда Халқаро мусобақа иштирокчилари кутиб олинмоқ | SAMARQANDLIKLAR_24

#LIVE
Айни дамда Халқаро мусобақа иштирокчилари кутиб олинмоқда

Аввал хабар берганимиздек, 8-9 октябрь кунлари Самарқанд эшкак эшиш канали ва унга туташ ҳудудда триатлон (сузиш, югуриш, велоспорт турлари) бўйича “2022 Asian Triathlon Cup Samarkand” халқаро мусобақа ўтказилади.

Мусобақага 30 га яқин давлатдан 350 нафар спортчи қатнашиш истагини билдирган.

Чемпионат иштирокчилари 3 октябрдан бошлаб Самарқанд халқаро аэропортида муносиб кутиб олинмоқда.

Мазкур мусобақада 78 нафар волонтёрлар таржимонлик қилади. Уларнинг 70 нафари инглиз, 4 нафари рус, 3 нафари хитой, 1 нафари япон тилларида таржима қилади.

Каналга уланиш
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFhvnjrM36cW_kseSQ