Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан | SAMARQANDLIKLAR 24

Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 гача фақатгина 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилади.

2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

турли ресторан, кафелар ва хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли пул маблағларини йиғиш;

битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

https://t.me/Samarqandliklar24_Samarkand