Get Mystery Box with random crypto!

#Ибрат Рўзадормисиз? Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсаф | SAMARQANDLIKLAR 24

#Ибрат

Рўзадормисиз?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
— Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
— Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.

Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
— Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
— Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
— Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос...

Азиз қадрдоним! Сиз рўзадормисиз?

https://t.me/Samarqandliklar24_Samarkand