Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига! ВАТАН Оҳ, қо | Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига!

ВАТАН

Оҳ, қора кўз, Ўзбекистон,
Офтобий юз, Ўзбекистон,
Бир ширин сўз - Ўзбекистон,
Исмингни ким қўйган, Ватан?!

Бешигингми, ул моҳи-ой,
Шунданми ё рафти чирой,
Отанг Туркий, онанг Туркой,
Исмингни ким қўйган, Ватан?!

Айтмоққа минг шайланур дил,
Жамолинга бойланур дил,
Айтсам, тўлиб айланур тил,
Исмингни ким қўйган, Ватан?!

Ўнгда айтар, тушда айтар,
Ўттиз миллион тусда айтар,
Румда айтар, Русда айтар,
Исмингни ким қўйган, Ватан?!

Гох, улуғлаб дилга солгай,
Гоҳ, иғволаб ерга солгай,
Шоирларинг шеърга солгай,
Исмингни ким қўйган, Ватан?!

Жонга ёқар, "Жон" аташинг,
Йўлларимга кўз қадашинг,
Бу дунёда йўқ адашинг,
Исмингни ким қўйган, Ватан?!

Дунё кезиб дайдиб юрай,
Гар соғинсам, қайтиб юрай,
Ижозат бер, айтиб юрай,
Исмингни ким қўйган, Ватан?!

Оҳ, кора куз Ўзбекистон,
Офтобий юз Ўзбекистон,
Бир ширин сўз, Ўзбекистон,
Исмингни ким қўйган Ватан?!

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77