Get Mystery Box with random crypto!

​​​​У Н В О Н И М Мукофотлар муборакдир, қадрдонлар ушбу дам, | Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​У Н В О Н И М

Мукофотлар муборакдир, қадрдонлар ушбу дам,
Қувончларда бошгинангиз осмон сари кетди-ёв.
Бу ютуқлар эътирофдир, толеъ сари бир қадам,
Савол берди бир танишим: «... Сизга ҳам вақт етди-ёв...?»

Ижод менинг ҳаётимда юз очган бир шонамдир,
Ҳар не бўлсин кечмоқ йўқдир гўзал кўнгил хонамдан.
Чин сўзимни айтай бугун, Ватан менинг онамдир,
Хизматларим учун ҳаққин сўрамайман онамдан!

Эй азизим, дўстиёрим, сўзларимга сен ишон,
Умидларим уммон ҳали, орзуларда йўқ тиним,
Дилим ичра тулғонгувчи туйғуларим бир нишон,
Кўкрагимда уриб турган юрак менинг орденим!

Кўксим узра туйғуларим порлагувчи ял-ялдир,
Шундан балки чароғондир умр номли айвоним.
Шоирлигим боис топган ифтихорим медалдир,
Ҳар кун СЎЗ ин бериб турган тақдир менинг унвоним!

Чин сўзимни айтай энди, Ватан менинг онамдир,
Хизматларим учун ҳаққин сўрамайман онамдан!


Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77