Get Mystery Box with random crypto!

Синглисини йиғлатмайди ака деган! Сингил йўқлаб борганингиз т | Samarqand

Синглисини йиғлатмайди ака деган!

Сингил йўқлаб борганингиз тавоф бўлар,
Буғдойзорни боссангиз ҳам савоб бўлар.
Меҳр беринг - сизга ҳақдан жавоб бўлар,
Синглисини йиғлатмайди Эркак деган.

Тақдирининг чўғлигини билдирмаган,
Гоҳ очин, гоҳ тўқлигини билдирмаган.
Онасининг йўқлигини билдирмаган,
Синглисини йиғлатмайди Эркак деган.

Опа-сингилларингизни асраб авайланг, йўқлаб туринг, ҳолидан бир хабар олинг!


Бизга қўшилинг @Samarqandf