Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд шаҳрида сохта ҳужжатлар орқали ўқишга киритиб қўйишн | SAMARQAND 24 | Tezkor Xabarlari

Самарқанд шаҳрида сохта ҳужжатлар орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. бошқа фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Қозоғистон Республикасидаги университетлардан бирида 3 йил ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериш орқали Самарқанд давлат университети “Иқтисод” факультетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

#ТАРҚАТИНГ
САМАРҚАНДЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥https://t.me/+4qa24F1TT14yZTAx