Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида
35,3 миллион аҳоли яшайдиган
6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни
4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:
- 11 фоизи –
кам даромадли;
- 47 фоизи –
доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;
- 6 фоизи –
ижтимоий ҳимояга муҳтож;
- 36 фоизи –
иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.
Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг
64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.
Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда
736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда
54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.
#ТАРҚАТИНГ
САМАРҚАНДЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥https://t.me/+4qa24F1TT14yZTAx