Get Mystery Box with random crypto!

Интернет тармоғида 17 ёшли ўқувчининг вафоти тўғрисида хабар т | SAMARQAND 24 | Tezkor Xabarlari

Интернет тармоғида 17 ёшли ўқувчининг вафоти тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Қайд этилишича, 17 апрель куни тахминан соат 18:00 да Сергели туманида жойлашган Интернет клубларнинг бирида 18 ёшли Х.С. 17 ёшли мактаб ўқувчиси И.Ш. билан ўзаро жанжал келиб чиққан.

Келишмовчилик натижасида Х.С. вояга етмаган И.Ш.га тан жароҳати етказган. Етказилган тан жароҳати оқибатида ўсмир касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми ("Қасддан баданга огир шикаст етказиш") бойича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ушланган, тергов давом этмоқда

#ТАРҚАТИНГ
САМАРҚАНДЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥https://t.me/+4qa24F1TT14yZTAx