Психотроп дори савдоси билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди
ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Р.А. ҳамда 1992 йилда туғилган Б.М.лар 198 дона “Zardeks” психотроп дори воситаларини маҳаллий фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан бу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
#ТАРҚАТИНГ
САМАРҚАНДЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥https://t.me/+qsQUySt2I9A3YzIx