Get Mystery Box with random crypto!

​​АГАР ҒОЛИБ БЎЛГАНИНГИЗДА... Қаҳрамонга айланардингиз, Шон-ш | Samarqandliklar ️️🇺🇿

​​АГАР ҒОЛИБ БЎЛГАНИНГИЗДА...

Қаҳрамонга айланардингиз,
Шон-шуҳратга бойланардингиз,
Сўнг кибрга шайланардингиз,
Агар ғолиб бўлганингизда...

Уй, машина, пул даста-даста,
Кетмонингиз учар бир пасда,
Футбол унут бўларди аста,
Агар ғолиб бўлганингизда...

"Сиз зўрсиз!" деб бақирар эди,
Дилга олов ёқилар эди,
"Ёр-Ёр" гача чақирар эди,
Агар ғолиб бўлганингизда...

Ҳар бир ишнинг бир ҳикмати бор,
Келажакдан кутамиз иқбол,
Тугар эди шу билан футбол,
Агар ғолиб бўлганингизда...

Ўлмасбек Самарқандий.

Ушбу шеъримни тўғри талқин қиласиз деган умиддаман.

Канал @Samarqand_Samarkand