Get Mystery Box with random crypto!

Таълим. Суд. Бизнес. Тиббиёт. Сув. Айнан шу 5 та соҳани 5 га б | Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Таълим. Суд. Бизнес. Тиббиёт. Сув. Айнан шу 5 та соҳани 5 га бажара олишимиз шарт - Комил Алламжонов

Президент Админстрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, юртимизда муаммо кўп, унинг ечими учун имконият кам. "Ўзимизни қанча ўққа-чўққа урмайлик, чегараланган имконият билан масалани охирига етказа олмаймиз. Ишларимиз натижаси чала чулпадек бўлиб қолаверади," - деди Алламжонов.

"Бунинг ечими қандай, деган саволга кеча Президент жавоб берди.

У 5 та соҳани устувор қилиб ажратиб, ҳозирги бор имконият билан, шу 5 та соҳани 5 га бажармиз, уни устига ўтириб олиб, ёйилиб кетмасдан ишлаймиз демоқчи бўляпти.

Нега айнан шу 5 та соҳа?

Таълим ривожланса билимлилар кўпаяди. Билимлилар юрти ҳеч қачон қолоқ бўлмайди.

Бизнес ортидан одамлар, жамият бой бўлади. Камбағаллик қисқаради. Бойлари кўп юртда турли соҳалар, сервис хизматлар, умуман яхши ҳаётга интилиш кучаяди ва барпо бўлади.

Бизнесменлар ҳуқуқларини шахслар эмас қонун, одил суд ҳимоя қила олса, улар пулини четга олиб чиқиб кетмайди, четдан кирадиган инвесторлар сони ҳам шунга қараб кўпаяди, чунки уларда ҳам ишонч бўлади. Аслида ҳамма муаммонинг ечими бу одил суд. Суд кучли бўлса оддий айтганда таълимда ҳам, бизнесда ҳам, медицинада ҳам, сувда ҳам умуман ҳамма соҳада "беспредел" кам бўлади. Ҳамма ўзини ўрнини билиб юради. Эртага сув қуриб қолса ислоҳотлар ҳам кўнгилга сиғмайди. Ҳозир сув камайиши тезлашган. Яқин йилларда айрим худудлар чўлга айланиб, қурғоқчилик кучайиб кетиши хавфи ортиб боряпти. Медицина муҳимлигинику гапирмаса ҳам бўлади. У ердаги коррупция ва сифатсиз хизматга ҳар биримиз доим тўқнаш келамиз."

@daryo_live