Get Mystery Box with random crypto!

IT технологияларига ўқимоқчи бўлган ёшларга яхши янгилик! Пре | SAMARQAND TUMANI IT CENTER

IT технологияларига ўқимоқчи бўлган ёшларга яхши янгилик!

Президентимиз кечаги Ёшлар куни байрам тадбиридаги маърузада бизнинг соҳага қизиқадиган ёшлар учун жуда фойдали бўлган янгиликни айтиб ўтдилар: “Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда 1 нафар IT мутахассисини тайёрлаш учун камида 1 йил вақт ва 20 миллион сўмгача маблағ талаб этилади. Ваҳоланки, яхши мутахассис 2-3 ойда битта дастур яратиб, ушбу харажатни бемалол қоплаши мумкин. Бундан буён хусусий таълим муассасаларида IT технологиялари бўйича ўқиш (дастурлаш, веб-дизайн, анимация) истагини билдирган ёшларга ҳам 20 миллион сўмгача миқдорда 4 йиллик имтиёзли кредит тақдим этилади.”

Бизнинг соҳамизда ўқиш ниятида бўлган ёшлар 100дан ортиқ IT-PARK нодавлат таълим резидентлари орасидан ўзларига мосини танлаб олишлари мумкин: https://education.it-park.uz/

Юқорироқ сифатдаги видео: https://www.facebook.com/watch/?v=584275403332135