Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Самарқандда тумангаз таъминоти раҳбари пора билан | Samarqandliklar 🇺🇿

#Тезкор

Самарқандда тумангаз таъминоти раҳбари пора билан қўлга тушди

ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда ИЖҚК департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида “Оқдарё тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Н.М. маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадонига электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш ва уни тармоққа улаб бериш хизмати эвазига ундан 4 миллион сўм маблағларни талаб қилиб, 2 миллион сўм қисмини “пора” сифатида олган. Қолган 1 миллион сўмни фуқародан олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда, Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинди ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

(Бошқа хабарлар)
https://t.me/+UvFBjH1FoqNjNWQy