Get Mystery Box with random crypto!

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси фаолиятини тўхтатди | SAMARQAND TEZKOR XABARLARI

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси фаолиятини тўхтатди

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси президенти Самвел Шаҳраманян томонидан имзоланган фармонга мувофиқ 2024 йил 1 январдан ўз фаолиятини тўхтатди.

«2023 йил 28 сентябрда имзолаган фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 январга қадар идоравий бўйсунувчи барча давлат муассасалари ва ташкилотлари тугатилиб, Тоғли Қорабоғ Республикаси (Артсах) ўз фаолиятини тўхтатсин», дейилади фармонда.

Қарор ҳозирги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан, қўмондонлик воситачилигида эришилган келишувни инобатга олган ҳолда, Тоғли Қорабоғ аҳолисининг жисмоний хавфсизлиги ва ҳаётий манфаатларини таъминлаш устуворлигидан келиб чиққан ҳолда қабул қилингани қайд этилди.

➥ Қуйидаги линкни босинг ва каналимизга қўшилинг

➥https://t.me/+fjNoS-c2ihMyYjFi